Президент қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашувда вазифалар ва янгиликлар ҳақида гапирди
16:28 10.12.2025 (янгиланди: 16:36 10.12.2025)

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Пахта етиштирган фермерларга ҳосилнинг 10 фоизгача субсидия, кредит лимитини ярмидан фойдаланганларга 5 фоизгача субсидия берилади.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан аграр соҳа вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Йил бошидан озиқ-овқат экспорти 37 фоизга ошиб, 3 миллиард долларга етди. Йил якуни билан бу кўрсаткич илк бор 3,2 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Тантанали маросимда пахтада 80–90 центнер, ғаллада 115 центнер ҳосил олган, ресурс тежовчи технологияларни жорий этган бир қатор фермер ва кластерлар фаолияти эътироф этилди. Маросимда юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Пахта ва ғалла бўйича асосий вазифалар
Келгуси йилда янги агротехнология асосида 76-схемани оммалаштириб, 891 минг гектарда пахта етиштирилади.
Кўсак қурти, шўр ва қурғоқчиликка чидамли навлар экиладиган майдонлар 500 минг гектаргача оширилади.
“Шинжон тажрибаси” асосида 300 минг гектарга чигит экилади.
Пахта етиштирган фермерларга ҳосилнинг 10 фоизгача субсидия, кредит лимитини ярмидан фойдаланганларга 5 фоизгача субсидия берилади.
Пахта уруғчилигини ривожлантириш учун 56 та маҳаллий нав селекция қилинади, илмий институтларда фитотрон ва иссиқхоналар барпо этилади. Минерал ўғит ва ёқилғи биржа орқали арзон нархда сотилиши давом эттирилади.
Фермерлар рейтинги ва имтиёзли кредитлар
Янги рейтингида 10 йилдан ортиқ тажрибага эга, қарзи йўқ фермерларга имтиёзли кредит ставкалари пасайтилади: пахта учун 8 фоиз, ғалла учун 10 фоиз.
“Мирзачўл” тажрибасига таяниб, инновацион қишлоқ хўжалиги мактаби ташкил этилади, 1 000 нафар фермер чўл шароитида етиштириш бўйича ўқитилади. Мактаб битирувчиларига рейтингда қўшимча 10 балл берилади.
Аграр университетнинг 180 талабаси дуал таълим асосида кластерларда амалий ўқув ўтайди. Уларга стипендия тўланади, устоз фермерларга ҳам рағбатлантириш белгиланади. Ихтисослашган 167 туманга ёш агрономлар 2 минг доллар маош билан ишга қабул қилинади.
Механизация ва ресурслар
2025 йилда 800 та терим машинаси, 450 та сеялка ва 3 минг плёнка йиғгич олиб келинади. Пахта учун ажратиладиган маблағ 1,4 баробар кўпайтирилиб, гектарига 17,5 миллион сўм қилинади.
Боғдорчилик ва агросаноат
90 минг гектар эски боғлар янгиланади, уч йиллик дастур қабул қилинади. Интенсив боғлар учун 7 йилга 14 фоизда кредит, музлаткичли омбор учун компенсация, қадоқлаш харажатининг 50 фоизгача қоплаш тизими амалга оширилади.
Сертификатланган кўчат ва шпалерлар учун субсидия, арзон ўғит ва ёқилғи берилади. Аукцион орқали 1 фоиз қийматда адир ерлар сотилади.
Сертификатланган кўчат ва шпалерлар учун субсидия, арзон ўғит ва ёқилғи берилади. Аукцион орқали 1 фоиз қийматда адир ерлар сотилади.
Чорвачилик ва қўшимча дастурлар
Келгуси йил 100 минг бош қорамол, 200 минг қўй-эчки олиб келинади. Фермерларга 20 сотихгача чорвахона қуришга рухсат берилади.
Чорвачилик учун 157 млн доллар (Жаҳон банки ва IFAD), қўшимча 150 млн доллар JICA ва 60 млн доллар ОТБ маблағлари йўналтирилади.
Чорвачилик учун 157 млн доллар (Жаҳон банки ва IFAD), қўшимча 150 млн доллар JICA ва 60 млн доллар ОТБ маблағлари йўналтирилади.
Балиқчилик
Венгрия ва Норвегия билан ҳамкорликда икки наслчилик маркази очилади. Она балиқ учун компенсация берилади, импорт ускуналар божхонадан озод этилади, интенсив хўжаликлар учун солиқlar 2 баробарга камайтилади.
Субсидиялар ва рақамли назорат
Барча қишлоқ хўжалиги субсидиялари бир тизимда — Аграр соҳада тўловлар агентлиги орқали ажратилади. Рўйхатдан ўтиш 1 ойдан 15 кунга қисқартирилади.
Сув насослари учун субсидиялар сабзавот, мойли ва озуқа экинларига ҳам берилади. 100 дан ортиқ дрон билан мониторинг амалга оширилди, яна 50 та дрон олиб келинади.
Дренаж ва мелиорация
70 минг км дренаж ва коллекторлар ёпиқ тизимга ўтказилади. Бу учун 100 млн доллар ажратилади. Вилоят ҳокимликлари 10 минг км дренажни қайта қуриш ва 20 минг гектар қўшимча майдон очиш вазифасини олади.
Илм-фан ва кадрлар
22 та илмий марказ ва 260 та лаборатория салоҳиятини бирлаштириб, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси ташкил этилади.
Ғарбий мамлакатлардан малакали агрономлар чақирилади, 500 нафар илғор фермер ва экспортчи хорижда ўқитилади.
Ғарбий мамлакатлардан малакали агрономлар чақирилади, 500 нафар илғор фермер ва экспортчи хорижда ўқитилади.
Учрашув якунида Президент соҳа ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг таклиф ва фикрларини тинглади.
