Ҳосилни ошириш, имтиёзли кредитлар — пахта ва ғалла етиштиришда янги тартиб белгиланди

© Министерство сельского хозяйства республики Узбекистан
Oбуна бўлиш
2026 йилдан интенсив агротехнологиялар жорий этилиб, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини кескин ошириш ҳамда фермерларга имтиёзли кредитлар бериш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистонда пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш мақсадида интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш бўйича янги чора-тадбирлар белгиланди. Президент тегишли қарорни имзолади.
Қарорга кўра, 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлар қуйидагича:
1) Ҳосилдорликни ошириш
замонавий интенсив агротехнологиялар қўлланилиши ҳисобига
– пахтачиликда ҳосилдорликни ҳар гектардан 50 центнердан ошириш,
– ғаллачиликда эса 100 центнерга етказиш;
– пахтачиликда ҳосилдорликни ҳар гектардан 50 центнердан ошириш,
– ғаллачиликда эса 100 центнерга етказиш;
илм-фан ютуқлари ва устоз–шогирд анъаналарига асосланган янги тизим орқали пахтачиликда ҳосилдорликни янада ошириш.
2026 йил ҳосилидан бошлаб жорий этиладиган молиявий тартиблар
2) Имтиёзли кредитлар бериш тартиби янгиланади
Пахта хомашёсини етиштириш учун фермерларга имтиёзли кредитлар ажратилади.
Бу кредитлар тупроқнинг 1 бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорликка 0,7 коэффициент қўлланган ҳолда ҳисобланади.
Бу кредитлар тупроқнинг 1 бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорликка 0,7 коэффициент қўлланган ҳолда ҳисобланади.
Яъни, кредит миқдори тупроқ унумдорлиги ва норматив ҳосилдорликка боғлиқ бўлади.
3) Кредит таъминотига оид талаблар
Агар фермерга тегишли ҳудуднинг коэффициенти 0,6 дан юқори бўлса, фарқ қисми учун ликвидли гаров таъминоти талаб қилинади.
Пахта етиштиришдаги асосий агротехник тадбирлар, шу жумладан:
– плёнка харид қилиш,
– томизғичли шланглар харид қилиш имтиёзли кредит ҳисобидан молиялаштирилади.
– плёнка харид қилиш,
– томизғичли шланглар харид қилиш имтиёзли кредит ҳисобидан молиялаштирилади.
4) Кредит ажратиш муддатлари ва қўшимча рағбатлар
Имтиёзли кредитлар тижорат банклари орқали ҳар йили январь–август ойларида ажратилади.
Фермер хўжалиги йил давомида кредит лимитининг 50 фоизигача миқдордан фойдаланган бўлса, унга сотилган пахта қийматининг 5 фоизи миқдорида субсидия берилади.
