Субсидия, 800 та пахта териш машинаси: президент аграр соҳасидаги тақдимот билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с ​​презентацией финансирования и субсидирования аграрной отрасли
Президент ознакомился с ​​презентацией финансирования и субсидирования аграрной отрасли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2025
Oбуна бўлиш
Фермерлар учун “интизом — арзон кредит” тамойили жорий этилиши режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев пахтачилик ва ғаллачиликни молиялаштириш, аграр соҳада субсидияларни ажратишнинг янги тизими юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, жорий йилда пахта ва ғалла етиштириш, қишлоқ хўжалиги техникаси хариди ҳамда сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун 29 триллион сўм йўналтирилган. Субсидиялар ҳажми 2,35 триллион сўмни ташкил этган.
Келгуси йилда пахта ва ғалла ҳосили, субсидия ва бошқа харажатлар учун 34,2 триллион сўм ажратиш режалаштирилган. Шунингдек, қўшимча 200 миллион доллар жалб этилиб, 800 та пахта териш машинаси харид қилиниши айтилди.
2026 йилда агротехник тадбирлар, жумладан, плёнка ва эгилувчан қувурлар учун 5 триллион сўм ажратиш таклиф қилинди.
Фермерлар учун “интизом — арзон кредит” тамойили жорий этилиши режалаштирилмоқда:
“A” рейтингига эга хўжаликларга — 2 фоизга паст,
“B” тоифасига — 1 фоизга паст ставкалар қўлланади.
Шунингдек, ўз маблағи ҳисобидан буғдой етиштирган фермерларга 10 фоиз субсидия ажратиш таклиф этилди.
Тақдимотда Аграр соҳада тўловлар агентлигига юклатилган вазифалар ижроси, субсидияларни бошқаришнинг янги рақамлаштирилган тизими муҳокама қилинди.
Ҳозирда қишлоқ хўжалигида 52 турдаги субсидия мавжуд. Янгиланган тизимда инсон омили ва бюрократия кескин камайиб, аризалар “Агропортал” орқали тўлиқ рақамлаштирилади. Бу мақсадда “Агросубсидия” ахборот тизимига 10 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг маълумот базалари интеграция қилинади.
2026 йилда ажратиладиган 1,3 триллион сўмлик субсидиялар проактив тарзда — фуқаролар иштирокини талаб қилмаган ҳолда берилади. Қолган субсидиялар ҳам ҳужжат йиғиш ва келишув босқичлари камайтирилган ҳолда соддалаштирилган тартибда тақдим этилади. Натижада тўловлар муддати анча қисқаради.
Президент мутасаддиларга соҳани ривожлантириш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2025
Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0