Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Қуролли Кучлари Запорожье вилоятидаги қишлоқни озод қилди

Россия қўшинлари Новобойковское қишлоғини озод қилиди. Шунингдек, ҳудудда Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига зарбалар берилган
Sputnik
ТОШКEНТ, 12 янв — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари Запорожье вилоятидаги Новобойковское қишлоғини озод қилганини маълум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Днепр” қўшинлари гуруҳи бўлинмаларининг қатъий ҳаракатлари натижасида Запорожье вилоятининг Новобойковское аҳоли пункти озод қилинди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, маълум қилинишича, “Днепр” гуруҳи жангчилари Запорожье вилоятининг Кирово, Орехов, Юрковка ҳамда Херсон вилоятининг Садовое аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг тоғ-ҳужум бригадаси, қирғоқ мудофааси бригадаси, ҳудудий ҳимоя бригадаси ва Миллий гвардия бригадаси тузилмаларига зарба берган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Қуролли кучлари Запорожедаги Зеленое қишлоғини назорат остига олди