https://sputniknews.uz/20260109/rossiya-qurolli-kuchlari-zaporojedagi-zelenoe-qishlogini-nazorat-ostiga-oldi-54714089.html
Россия Қуролли кучлари Запорожедаги Зеленое қишлоғини назорат остига олди
Россия Қуролли кучлари Запорожедаги Зеленое қишлоғини назорат остига олди
Sputnik Ўзбекистон
Украина қўшинларининг бешта қарши ҳужуми қайтарилди. 09.01.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-01-09T16:59+0500
2026-01-09T16:59+0500
2026-01-09T17:22+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
запорожье вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/08/54693375_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_024f8d3ba9ef39a6b3466c5668d43084.jpg
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Россия армиясининг “Шарқ” кучлар гуруҳи бўлинмалари Запороже вилоятидаги Зеленое қишлоғини назорат остига олди. Ушбу аҳоли пунктини озод қилиш катта тактик аҳамиятга эга, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.Россия кучларининг муваффақиятли операциясидан сўнг, Украина алоҳида ҳужум гуруҳларидан фойдаланиб, йўқолган позицияларни қайтариб олишга уриниш мақсадидида бешта қарши ҳужум уюштирди. Барча ҳужумлар қайтарилди. Украина Қуролли Кучлари кўп сонли шахсий таркиб ва техникани йўқотиб чекинди.Ўтган ҳафта давомида Россия Қуролли кучлари Украина ҳудудларига 4та гуруҳи ва битта оммавий ҳужум уюштирди. Натижада ҳарбий саност ва энергетика объектлари, аэродромлар, учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқариш цехлари шикастланди. Бу зарбалар Киев режимининг Россия президентининг қароргоҳига уюштирган зарбасига жавоб бўлди. Ўтган ҳафтада УҚК йўқотишлари 8700 аскарни, 143 та танк ва жанговар зирҳли машиналар, жумладан битта Германияда ишлаб чиқилган “Leopard” танки, 400дан ортиқ автомобиллар, 54та артиллерия қуроллари, 14та радар, 72та ўқ-дори омборхонасини ташкил қилди. Ундан ташқари Чехиянинг 3та “Vampire” ёппасига ўт очиш машинаси, Германиянинг “IRIS-T” ва яна учта зенит-ракета мажмуалари, 21 та бошқариладиган авиация бомбаси, 14 та АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS снарядлари, 5та “Нептун” ракетаси ва 1327 та узоқ масофали учувчисиз аппаратлар йўқ қилинди.
украина
запорожье вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/08/54693375_222:0:2953:2048_1920x0_80_0_0_086c1d08792d099589fc5731279e8263.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, украина, запорожье вилояти
россия, украина, запорожье вилояти
Россия Қуролли кучлари Запорожедаги Зеленое қишлоғини назорат остига олди
16:59 09.01.2026 (янгиланди: 17:22 09.01.2026) Украина қўшинларининг бешта қарши ҳужуми қайтарилди.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Россия армиясининг “Шарқ” кучлар гуруҳи бўлинмалари Запороже вилоятидаги Зеленое қишлоғини назорат остига олди. Ушбу аҳоли пунктини озод қилиш катта тактик аҳамиятга эга, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Ҳужумчи бўлинмалар саккиз квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллаб олди. Ҳаво разведкаси яширин позицияларни ва яқинлашиб келаётган душман захираларини аниқлади.
Россия кучларининг муваффақиятли операциясидан сўнг, Украина алоҳида ҳужум гуруҳларидан фойдаланиб, йўқолган позицияларни қайтариб олишга уриниш мақсадидида бешта қарши ҳужум уюштирди. Барча ҳужумлар қайтарилди. Украина Қуролли Кучлари кўп сонли шахсий таркиб ва техникани йўқотиб чекинди.
Ўтган ҳафта давомида Россия Қуролли кучлари Украина ҳудудларига 4та гуруҳи ва битта оммавий ҳужум уюштирди. Натижада ҳарбий саност ва энергетика объектлари, аэродромлар, учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқариш цехлари шикастланди. Бу зарбалар Киев режимининг Россия президентининг қароргоҳига уюштирган зарбасига жавоб бўлди.
3-9 январь давомида Россия қўшинлари гуруҳи Суми вилоятидаги Грабовское аҳоли пунктини, Харков вилоятида Подоли, ДХРда Бондарное, Днепропетровск вилоятида Братское аҳоли пунктларини қўлга киритди.
Ўтган ҳафтада УҚК йўқотишлари 8700 аскарни, 143 та танк ва жанговар зирҳли машиналар, жумладан битта Германияда ишлаб чиқилган “Leopard” танки, 400дан ортиқ автомобиллар, 54та артиллерия қуроллари, 14та радар, 72та ўқ-дори омборхонасини ташкил қилди.
Ундан ташқари Чехиянинг 3та “Vampire” ёппасига ўт очиш машинаси, Германиянинг “IRIS-T” ва яна учта зенит-ракета мажмуалари, 21 та бошқариладиган авиация бомбаси, 14 та АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS снарядлари, 5та “Нептун” ракетаси ва 1327 та узоқ масофали учувчисиз аппаратлар йўқ қилинди.