Газ қазиб олиш ҳажми оширилади — президент “Ўзбекнефтгаз” режалари билан танишди

Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бу йил камида 25,4 млрд куб метр газ қазиб чиқариш чорасини кўриши кераклиги айтилди.
Sputnik
ТОШКEНТ, 12 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятининг келгусидаги вазифалари ва режалари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимотда “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдида турган энг асосий вазифа табиий газ захираларини ошириш ҳамда қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш экани қайд этилди. Мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Тақдимотда компания кунлик газ қазиб чиқариш ҳажмини 66 миллион куб метрдан 70 миллион куб метрга кўпайтириш, бу йил камида 25,4 миллиард куб метр газ қазиб чиқариш чораларини кўриши зарурлиги таъкидланди.
Рассмотрены планы по увеличению добычи природного газа и трансформации отрасли
Газ захираларини ўстириш учун янги истиқболли инвестиция блокларини шакллантириш, шунингдек, инвесторларга берилган айрим майдонларда ишларни жадаллаштириш ва самарадорликни ошириш зарурлиги таъкидланди.
Нафта ишлаб чиқариш ҳозирда мавжуд қувватларнинг 70 фоизида амалга оширилаётгани, маҳсулот эса 50 фоизгача арзон нархларда экспорт қилинаётгани кўрсатиб ўтилди. Нафтадан полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилса, қўшилган қийматни 6 баробар ошириш имконияти борлиги инобатга олиниб, мавжуд қувватларни тўлиқ ишлатиш чораларини кўриш топширилди.
Мўйноқда катта босимли янги табиий газ оқими аниқланди