https://sputniknews.uz/20260112/muynak-yangi-gaz-oqim-54744543.html
Мўйноқда катта босимли янги табиий газ оқими аниқланди
Мўйноқда катта босимли янги табиий газ оқими аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Устюрт минтақасидаги “Мўйноқ” кони яқинида жойлашган қудуқда саноат миқёсида табиий газ аниқланди. Қуйи юра қатламларида янги излов-қидирув ишлари давом эттирилади.
2026-01-12T11:44+0500
2026-01-12T11:44+0500
2026-01-12T11:44+0500
ўзбекнефтгаз
ўзбекистон
жамият
қазилма бойликлари
қорақалпоғистон
тоғ-кон ва геология вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0c/54743647_0:80:1536:944_1920x0_80_0_0_0329072f7758e79f95236a3aeb9ac920.png
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Устюрт минтақасидаги “Мўйноқ” кони яқинида жойлашган Шагирлик–қуйи юра 2-сонли излов қудуғида саноат миқёсида табиий газ оқими аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот хизмати хабар берди.Қудуқ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тасарруфидаги Ўзбекгеофизика АЖ ҳамда Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти ДМ томонидан ўтказилган 3D сейсмик қидирув ишлари маълумотлари асосида чуқур излов бурғилаши учун тайёрланган.Қуйи юра қатламларининг геологик тузилишини янада чуқур ўрганиш ҳамда газ захираларининг тарқалиш чегараларини аниқлаш мақсадида мазкур майдонда 3 ва 4-сонли янги излов-қидирув қудуқларини бурғилаш режалаштирилмоқда.
https://sputniknews.uz/20251225/karakalpakstan-moynaq-gaz-olish-54461640.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0c/54743647_86:0:1451:1024_1920x0_80_0_0_fd12fdfa00aff7f1bf8abb3dfcc2dc91.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
устюрт минтақаси, мўйноқ кони, табиий газ, газ конлари, қуйи юра қатламлари, излов қудуғи, ўзбекнефтгаз, ўзбекгеофизика, 3d сейсмик қидирув, газ захиралари, бурғилаш ишлари
устюрт минтақаси, мўйноқ кони, табиий газ, газ конлари, қуйи юра қатламлари, излов қудуғи, ўзбекнефтгаз, ўзбекгеофизика, 3d сейсмик қидирув, газ захиралари, бурғилаш ишлари
Мўйноқда катта босимли янги табиий газ оқими аниқланди
Излов ишлари натижасида катта чуқурликда табиий газ захиралари қайд этилди. Майдонда қўшимча бурғилаш ишлари режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Устюрт минтақасидаги “Мўйноқ” кони яқинида жойлашган Шагирлик–қуйи юра 2-сонли излов қудуғида саноат миқёсида табиий газ оқими аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот хизмати
хабар берди.
Қудуқ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тасарруфидаги Ўзбекгеофизика АЖ ҳамда Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти ДМ томонидан ўтказилган 3D сейсмик қидирув ишлари маълумотлари асосида чуқур излов бурғилаши учун тайёрланган.
Маълум қилинишича, қудуқ 10 январь куни қуйи юра қатламларида 5265 метр чуқурликкача бурғиланган. 5265–5061 метр оралиғида табиий газ уюмлари аниқланган.
Қуйи юра қатламларининг геологик тузилишини янада чуқур ўрганиш ҳамда газ захираларининг тарқалиш чегараларини аниқлаш мақсадида мазкур майдонда 3 ва 4-сонли янги излов-қидирув қудуқларини бурғилаш режалаштирилмоқда.