Хитойлик инвесторлар Самарқанддаги концерт залини янгилашга $500 минг ажратди

Самарқандда маданий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган лойиҳа доирасида концерт зали замонавий талаблар асосида янгиланди. Лойиҳа хитойлик инвесторлар иштирокида амалга оширилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Хитойлик инвесторлар Самарқанддаги концерт залини янгилаш учун 500 минг АҚШ доллари ажратди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Маълум қилинишича, ихтисослаштирилган санъат мактаби қошидаги концерт залида қарийб 200 квадрат метрли экран, 100 дан ортиқ ёритиш мосламалари ўрнатилган. Шунингдек, ўриндиқлар янгиланган, грим хонаси жиҳозланган ва электр иситиш тизими жорий этилган.
В Самарканде за счет китайских инвестиций обновлен культурный объект
Ихтисослаштирилган санъат мактаби директори Хуббим Ҳамдамовнинг сўзларига кўра, ўтган йил охирида мактаб, хитойлик инвесторлар ҳамда Самарқанддаги туркомпаниялардан бири ўртасида беш йил муддатга мўлжалланган уч томонлама шартнома тузилган.
В Самарканде за счет китайских инвестиций обновлен культурный объект
Келишувга мувофиқ, соат 14:00 гача залдан мактаб фойдаланади. Ундан кейин эса ҳамкорлар томонидан сайёҳлар учун концертлар ўтказила бошланган бўлиб, меҳмонлар Ўзбекистон ҳудудларининг мусиқий анъаналари билан таништирилмоқда.
Хитой – Марказий Осиё қўшма лабораторияси ташкил этилди