Хитой – Марказий Осиё қўшма лабораторияси ташкил этилди

© Министерство высшего образования, науки и инновацийСостоялась церемония открытия китайско-центральноазиатской лаборатории
Состоялась церемония открытия китайско-центральноазиатской лаборатории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2025
Oбуна бўлиш
Лойиҳа таълим, инновация ва технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Zhejiang Sci-Tech University ташаббуси билан жорий йилнинг 23 декабрь куни Ханчжоу шаҳрида “Қадимий ва замонавий Ипак йўли” Хитой–Марказий Осиё қўшма лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Лаборатория “Хитой–Марказий Осиё тўқимачилик университетлари альянси” ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ташкил этилди.
Марказий Осиё томонидан қўшма лаборатория директори этиб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори Бахтиёр Насимов тайинланди.
Тадбир доирасида Хитой ва Марказий Осиё тўқимачилик университетлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма илмий лаборатория фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган расмий ҳужжатлар имзоланди ҳамда тақдимотлар ўтказилди.
Бундан ташқари, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ипак соҳасида таълим, технология ва кадрлар тайёрлаш бўйича Ҳамкорлик ассоциациясини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, қўшма лаборатория инновацион технологиялар йўналишида тадқиқотлар олиб бориш, талабалар ва олимлар учун илғор илмий лойиҳаларда иштирок этиш, тажриба алмашиш ҳамда янги илмий ечимларни ишлаб чиқиш имкониятларини кенгайтиради.
Президент РФ В. Путин встретился с членом Политбюро ЦК КПК Ван И - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2025
Ван И: Хитой Марказий Осиё билан “ягона тақдирли ҳамжамият”ни шакллантириш ниятида
Янгиликлар лентаси
0