Ван И: Хитой Марказий Осиё билан “ягона тақдирли ҳамжамият”ни шакллантириш ниятида

© Sputnik / Антон Новодережкин / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с членом Политбюро ЦК КПК Ван И
Президент РФ В. Путин встретился с членом Политбюро ЦК КПК Ван И - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2025
Oбуна бўлиш
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Марказий Осиё билан ҳамкорлик 2026–2030 йилларда янада кенгайиши, ўзаро лойиҳалар сифат ва самарадорлиги оширилиши мумкинлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Хитой ўн бешинчи беш йиллик даврида (2026–2030 йиллар) Марказий Осиё давлатлари билан янада самарали ва мазмунли ҳамкорликни амалга оширади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.
"Кейинги йил — ўн бешинчи беш йилликнинг биринчиси. Хитой ушбу қулай имкониятдан Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, унинг мазмунини бойитиш, сифат ва самарадорликни ошириш, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун фойдаланади", — дея Ван И сўзларини келтиради Хитой ТИВ сайти.
Вазирнинг таъкидлашича, Пекин Марказий Осиё давлатлари билан модернизация йўлидан биргаликда бориш, "юқори сифатли ҳамкорликни илгари суришда янги уфқларни очиш" ҳамда "ягона тақдирли ҳамжамият"ни шакллантириш ниятида.
Ван Ининг айтишича, бу галги ташриф унга Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон сиёсий барқарорликни сақлаб, жадал иқтисодий ривожланиш ва саноатлаштиришнинг янги босқичига изчил қадам қўяётгани ҳақида аниқ тасаввур берди.
Унинг қайд этишича, Хитой дўстона қўшни сифатида бу жараёндан катта руҳланишни ҳис этмоқда.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Китая Ван И - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2025
Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0