ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Украина Қуролли Кучларида қочқинлар (дезертирлар) сони тахминан 300 минг нафарни ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Россия куч тузилмаларидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил декабрь ойида Украина Бош прокурори идораси ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан тарк этиш ҳамда Қуролли Кучларда қочиш ҳолатлари бўйича ишлар сонига оид маълумотларни очиқ манбалардан олиб ташлаган.
Шунингдек, Владимир Путин ҳам ўшанда Украина Қуролли Кучларида қочқинлар сони юз минглаб эканини маълум қилган эди.
“Турли маълумотларга кўра, ҳозирда Украинада 300 мингга яқин одам ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан тарк этган”, — деди агентлик суҳбатдоши.