Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина армиясида дезертирлар 300 мингга етди —бу кўп Европа давлатлари армиясидан ҳам кўп

© AP Photo / LibkosВСУ. Архивное фото
ВСУ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2026
Oбуна бўлиш
Украина армиясида ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан тарк этганлар сони 300 мингдан ошган. Яъни, фақат қочқинлар сонининг ўзи айрим Европа давлатлари армиясининг умумий сонидан ҳам кўп
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Украина Қуролли Кучларида қочқинлар (дезертирлар) сони тахминан 300 минг нафарни ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Россия куч тузилмаларидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил декабрь ойида Украина Бош прокурори идораси ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан тарк этиш ҳамда Қуролли Кучларда қочиш ҳолатлари бўйича ишлар сонига оид маълумотларни очиқ манбалардан олиб ташлаган.
Шунингдек, Владимир Путин ҳам ўшанда Украина Қуролли Кучларида қочқинлар сони юз минглаб эканини маълум қилган эди.
“Турли маълумотларга кўра, ҳозирда Украинада 300 мингга яқин одам ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан тарк этган”, — деди агентлик суҳбатдоши.
Внеочередное заседание Верховной рады Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Дезертирлар сони 2022 йилгача бўлган Украина армияси сонидан ошиб кетди - украин депутати
Янгиликлар лентаси
0