ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Малайзиянинг Нилаи шаҳрида ўтаётган велоспортнинг трек йўналиши бўйича ASEAN Track Series мусобақасида ўзбекистонлик спортчи Сергей Ростовцев “scratch” ва “elimination” дастурларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Велосипед спорти федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу натижа билан Ростовцев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида қаторасига учинчи олтин медални таъминлади.
Шунингдек, аёллар ўртасида ўтказилган “омниум” беллашувларида Нафосат Козиева тўртинчи натижани қайд этди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада янги иш бошлаган хорижий мураббийлар — эркаклар жамоаси бош мураббийи Йохан Дорнбуш ва аёллар жамоаси мураббийи Олга Забелинская раҳбарлигида иштирок этмоқда.