Бухорода илк бор жигар трансплантацияси ўтказилди

Бухоро вилоятида жигар циррози билан оғриган беморга мураккаб трансплантация операцияси ўтказилиб, ҳозирда бемор ва донорнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Бухоро вилоятида қарийб 10 соат давом этган жигар трансплантацияси операцияси муваффақиятли ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бир неча йилдан бери жигар циррози билан оғриб келаётган Олот туманида яшовчи Воҳиджон Назаровга ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилояти филиалида ўтказилган. Донор сифатида унинг турмуш ўртоғи танланган.
Амалиёт Жасур Собиров ҳамда хорижлик шифокор Сомон Некиҳболиён томонидан, бухоролик жарроҳлар иштирокида бажарилган.
Ҳозирда бемор ва донорнинг аҳволи қониқарли. Улар малакали мутахассислар назорати остида зарур муолажаларни давом эттирмоқда.
Хоразмда илк бор жигар кўчириб ўтказиш операцияси бажарилди