https://sputniknews.uz/20251230/xorazm-jigar-kochirish-operatsiya-54572242.html
Хоразмда илк бор жигар кўчириб ўтказиш операцияси бажарилди
Хоразмда илк бор жигар кўчириб ўтказиш операцияси бажарилди
Sputnik Ўзбекистон
Хоразм вилоятида илк бор жигар трансплантацияси ўтказилди. 54 ёшли беморга унинг ўғли донор бўлди. Амалиёт 8 соат давом этди, бемор ва донорнинг аҳволи яхши.
2025-12-30T17:15+0500
2025-12-30T17:15+0500
2025-12-30T17:15+0500
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият
тиббиёт муассаси
соғлиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1e/54572063_0:155:1152:803_1920x0_80_0_0_4eb1fead2f824bbe4892fa6b7047f425.jpg
ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. Қўшкўпир туманида бир неча йиллардан буён жигар етишмовчилигидан азият чекиб келаётган 54 ёшли Раъно Матёқубовага Хоразм вилоятида илк бор жигар трансплантацияси операцияси ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, касаллик энг юқори босқичга ўтгач, ягона даволаш йўли сифатида жигар трансплантацияси қолган.Таъкидланишича, Хоразм вилоятида жигар циррози ташхиси билан 500 нафардан ортиқ киши рўйхатга олинган бўлиб, мазкур амалиётнинг аҳамияти шу орқали янада яққол намоён бўлмоқда.Айни пайтда бемор ҳам, донор ҳам ўзини яхши ҳис этмоқда.
https://sputniknews.uz/20251009/siam-egizaklar-ajratilish-52562991.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1e/54572063_0:47:1152:911_1920x0_80_0_0_b7686945e25f041d1f282369038d6b99.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хоразм вилояти, қўшкўпир тумани, жигар трансплантацияси, орган кўчириб ўтказиш, донорлик, жигар етишмовчилиги, жигар циррози, соғлиқни сақлаш, соғлиқни сақлаш вазирлиги, тиббий операция, инновацион тиббиёт
хоразм вилояти, қўшкўпир тумани, жигар трансплантацияси, орган кўчириб ўтказиш, донорлик, жигар етишмовчилиги, жигар циррози, соғлиқни сақлаш, соғлиқни сақлаш вазирлиги, тиббий операция, инновацион тиббиёт
Хоразмда илк бор жигар кўчириб ўтказиш операцияси бажарилди
Хоразм вилоятида илк бор жигар трансплантацияси амалиёти ўтказилди. Донор сифатида беморнинг ўғли қатнашди, операция 8 соат давом этди
ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. Қўшкўпир туманида бир неча йиллардан буён жигар етишмовчилигидан азият чекиб келаётган 54 ёшли Раъно Матёқубовага Хоразм вилоятида илк бор жигар трансплантацияси операцияси ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилишича, касаллик энг юқори босқичга ўтгач, ягона даволаш йўли сифатида жигар трансплантацияси қолган.
Кенг қамровли тиббий текширувлар натижасида беморнинг ўғли Жалолбек Хўжаев донор сифатида барча тиббий кўрсаткичларга мос келиши тасдиқланган. Операция 8 соат давом этган.
Таъкидланишича, Хоразм вилоятида жигар циррози ташхиси билан 500 нафардан ортиқ киши рўйхатга олинган бўлиб, мазкур амалиётнинг аҳамияти шу орқали янада яққол намоён бўлмоқда.
Айни пайтда бемор ҳам, донор ҳам ўзини яхши ҳис этмоқда.