Ўзбекистон велоспорти: Ростовцев ASEAN Track Series мусобақасида биринчи ўринни эгаллади

Сергей Ростовцев омниум дастурида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати ҳамда “Лос-Анжелес–2028” Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколари йўлида муҳим натижа қайд этди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Малайзияда ўтаётган “ASEAN Track Series” мусобақаларининг биринчи кунида омниум дастури бўйича беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида илк бор иштирок этган Сергей Ростовцев ғолиб бўлди. Бу ҳақда Велосипед спорти федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу натижа Сергей Ростовцев учун жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон спортчиларининг халқаро мусобақалардаги муваффақиятли иштироки “Лос-Анжелес–2028” ёзги Олимпия ўйинлари учун зарур бўлган рейтинг очколарини жамғаришга хизмат қилади.
Маълумот учун, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган велотрек йўналишларидан бири бўлган омниум энг мураккаб ва нуфузли турлардан ҳисобланади. Ушбу дастурда муваффақият қозониш спортчидан юқори даражадаги чидамлилик, тактик тайёргарлик ва тезкор фикрлашни талаб этади.
Ўзбекистон оғир атлетикачилари Қатардаги халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллади