“Humans” иши: “Octagram” бўйича текширув материаллари ИИББга топширилди

“Octagram” АЖга оид текширув материаллари Тошкент шаҳар ИИББга тақдим этилди. Шунингдек, фуқароларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш мумкинлиги билдирилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik.“Humans” МЧЖга тўлов хизматларини тақдим этган “Octagram” АЖ тўлов ташкилотида ўтказилган текширув якунлари бўйича тайёрланган маълумотнома Тошкент шаҳар ИИББга тақдим этилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, айни пайтда мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.
Қайд этилишича, бундан олдин Марказий банкнинг тегишли фармойиши асосида ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ишлари амалга оширилган.
Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича фуқароларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш тавсия этилган.
"Humans" орқали тўловлар вақтинча тўхтатилди — Марказий банк изоҳ берди