"Humans" орқали тўловлар вақтинча тўхтатилди — Марказий банк изоҳ берди

© РИА Новости / Владимир Песня Человек с телефоном в руках. Архивное фото
Человек с телефоном в руках. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2025
Oбуна бўлиш
"Humans" орқали “Octagram” АЖ кўрсатган P2P тўлов хизматлари хавфсизлик сабабли вақтинча тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. "Humans" мобил иловаси орқали “Octagram” АЖ томонидан кўрсатиладиган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ (Paylov савдо белгиси) ўртасида 2025 йил 10 апрелда шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ "Humans" агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўловлар ва P2P пул ўтказмаларини) тақдим этиб келган.
8 декабрь куни Марказий банкка фуқаролардан "Humans" иловаси орқали маблағлар ечиб олингани ҳақида мурожаатлар тушган.
Шу муносабат билан регулятор “Octagram” АЖ билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва эҳтимолий заифликларни бартараф этиш мақсадида P2P амалиётларни вақтинча тўхтатиш бўйича кўрсатма берди.
Марказий банк "Uzcard" ва "Humo" карталари орқали амалга ошириладиган тўлов ва ўтказмалар одатий тартибда ишлаётганини, карталардан бошқа банк ва тўлов ташкилотлари иловаларида фойдаланиш имконияти ҳам сақланганини маълум қилди.
Хабар қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан тезкор текширув бошланган. Барча шубҳали транзакциялар, техник жараёнлар ва платформалар ўртасидаги амалиётлар тўлиқ ўрганилмоқда.
Маълумот учун: P2P тўлов — бир картадан бошқа картага тўғридан-тўғри пул ўтказиш хизмати.
Ташкент. Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2025
МБ: TBC, "Давр" ва "Ҳамкорбанк" жаримага тортилди— мижозларга 28 млрд сўм қайтарилди
Янгиликлар лентаси
0