МБ: TBC, "Давр" ва "Ҳамкорбанк" жаримага тортилди— мижозларга 28 млрд сўм қайтарилди

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Центральный банк Узбекистана
Ташкент. Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2025
Oбуна бўлиш
Текширувлар натижасида бу банкларда қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Банкларга жарималар қўлланилиб, мижозларга 28 миллиард сўмдан зиёд маблағ қайтарилди
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Марказий банк жорий йилда ўтказилган текширувлар давомида "TBC банк", "Давр банк" ва "Ҳамкорбанк"да қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан:
веб-сайтларида истеъмолчига бериладиган ахборотнинг минимал ҳажми тўлиқ таъминланмаган;
кредит шартномаларида қонунчиликда белгиланган талаблар акс эттирилмаган ёки истеъмолчи ҳуқуқларини чеклайдиган қоидалар киритилган;
кредит шартномалари бўйича гаров мулки тақиқдан чиқариш кечиктирилган;
банкларда мурожаатларни кўриб чиқишда қонунчилик талаблари бузилган.
Банклар кесимида қолган алоҳида ҳолатлар:
"TBC банк":
онлайн микроқарзлар қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилмасдан берилган;
кредитни қоплаш учун тушган маблағлар ўз вақтида қарздорликни сўндиришга йўналтирилмаган.
"Давр банк":
хорижий валютадаги кредитлар бўйича кунлик фоизлар нотўғри ҳисобланган;
кредитнинг тўлиқ қиймати шартномада кўрсатилмаган;
банк хизматларини қўшимча хизматдан фойдаланиш шарти билан таклиф қилинган;
мобил иловада онлайн кредит ажратишда хизмат хусусиятлари ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.
"Ҳамкорбанк":
кредит ажратиш жараёнида қонунчилик талаблари бузилган ҳолда ҳужжатлар кўриб чиқилган;
бир марталик комиссиялар ва гаров мулкини тақиққа қўйиш/чиқариш учун хизмат ҳақлари қонуний асоссиз ундирилган.
Аниқланган камчиликлар учун "TBC банк"ка 615 миллион сўм, "Давр банк"ка 931 миллион сўм, "Ҳамкорбанк"ка эса 955 миллион сўм жарима санкцияси қўлланилди.
Шунингдек, банкларга мижозларга етказилган зарарни қоплаш вазифаси юклатилди.

"TBC банк"дан қарздорларга асоссиз ҳисобланган 4,2 миллиард сўм, "Давр банк"дан 4 миллиард сўмга яқин, "Ҳамкорбанк"дан эса 20 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар қайтарилди.

Бундан ташқари, Марказий банк томонидан жорий йилда банк тизимига оид 121 та шикоят кўриб чиқилди, уларнинг 68 таси бўйича мижозларга жами 2,4 миллиард сўм қайтарилди.
Таъкидланишича, эндиликда истеъмолчи ҳуқуқлари бузилган барча ҳолатларда молиявий ташкилотларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади ва бу ҳақда жамоатчиликка расмий равишда ахборот бериб борилади.
Девушка с банковской картой и ноутбуком. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2025
Кредит ташкилотларининг нафақа пулларини ечиб олиш амалиёти "инсофсиз" деб баҳоланди
Янгиликлар лентаси
0