Кредит ташкилотларининг нафақа пулларини ечиб олиш амалиёти "инсофсиз" деб баҳоланди

© iStock.com / filadendronДевушка с банковской картой и ноутбуком. Архивное фото
Девушка с банковской картой и ноутбуком. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2025
Oбуна бўлиш
Марказий банк кредит ташкилотларини инсофсиз амалиётларни тўхтатишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки фуқароларнинг ижтимоий нафақаларини пластик карталардан ечиб олаётган кредит ташкилотлари ишини “инсофсиз амалиёт” деб баҳолади.
Қайд этилишича, Марказий банкка келиб тушаётган мурожаатларга кўра, фуқароларнинг караталарига тушган нафақа ва моддий ёрдам маблағлари кредит бўйича қарздорликларни сўндириш учун автоматик тарзда ечиб олиниши кузатилмоқда.
Марказий банк кузатилаётган бундай инсофсиз амалиётлар бўйича кредит ташкилотларига хат юборди.
“Марказий банк фуқароларга давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликни сўндириш мақсадида эгаларининг розилигисиз уларнинг банк карталаридан ечиб олинишини адолат тамойилларига зид эканлигини қайд этади ва уни инсофсиз амалиёт сифатида баҳолайди”, — дейилади ҳужжат матнида.
Шу сабабли, Марказий банк кредит ташкилотларини истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларда адолатли бўлишга ва бундай инсофсиз амалиётларни тўхтатишга чақирди.
Кредит ташкилотлари қуйидаги чораларни кўриши лозим:
ички тартиблар ва автоматик ундирув тизмларини қайта кўриб чиқиш орқали ижтимоий тўловларни аксептсиз равишда қарз тўловларига йўналтириш имконини чеклаш;
бундай ҳолатлар бўйича фуқаролардан шикоят келиб тушган тақдирда, ундиришни тўхтатиш ва ечиб олинган маблағларни фуқарога қайтариб бериш.
Аҳолининг заиф қатламига тўланадиган ижтимоий нафақалар – кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, ногиронлиги бўлган шахсларга нафақалар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар ва шу каби бошқа моддий ёрдам пуллари – давлат томонидан бериладиган ижтимоий ҳимоя маблағлари ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0