МДҲга раислик Туркманистонга ўтди — Ашхобод ҳамкорликни кучайтириш ниятида

Тожикистондан МДҲ органларига раислик қабул қилган Туркманистон ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгиламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. 1 январдан бошлаб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги органларига раислик Тожикистондан Туркманистонга ўтди. Бу ҳақда МДҲ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, аввалроқ Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ашхобод МДҲ салоҳиятини максимал даражада самарали амалга оширишга кўмаклашиш ниятида эканини билдирган.
Шунингдек, давлат раҳбари Туркманистон МДҲга раислик концепциясини ишлаб чиқишни режалаштираётганини, унда долзарб эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари акс этишини таъкидлади.
Туркманистон МДҲнинг уюшган аъзоси ҳисобланади. Мамлакат охирги марта 2019 йилда Ҳамдўстлик органларига раислик қилган.
МДҲ 2035 йилгача бўлган таълим ва энергетика стратегияларини белгиламоқда