ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Харьков вилоятидаги Подоли қишлоғини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Ғарб" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Харьков вилоятининг Подоли аҳоли пунктини назорат остига олди"- дейилади хабарда.
Шунингдек, Харьков вилояти ҳамда ДХР ҳудудларида Украинанинг механизациялашган, ҳужумкор ва аэромобиль бригадалари, шунингдек Миллий гвардия бўлинмаларининг ишчи кучи ва техникасига қаттиқ зарбалар берилган.
Маълум қилинишича, жанглар натижасида Украина томони 180 нафаргача аскар, иккита зирҳли жанговар машина, тўққизта автомобиль, АҚШда ишлаб чиқарилган 155 мм М198 гаубицаси ҳамда учта ўқ-дори омборини йўқотган.