ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Венесуэла ҳукумати айни дамда президент Николас Мадуронинг қаердалигини билмайди ва АҚШдан унинг тириклигини исботлашни талаб қилмоқда, деди Венесуэла вице-президенти Делси Родригес.
“Биз президент Мадуро ва биринчи хонимнинг қаердалигини билмаймиз”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Лотин Америка ОАВлари.
Родригес, шунингдек, қўшимча қилди: “Биз Трамп маъмуриятидан Мадуро ва биринчи хонимнинг тириклиги ҳақида далиллар тақдим этишини талаб қиламиз”.
Родригес шанба куни амалга оширилган АҚШ ҳарбий амалиётини "хиёнаткор ҳаво ҳужуми" деб атади. Унинг қўшимча қилишича, Каракас нуқтаи назаридан, АҚШ ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомини бузади.
У венесуэлаликларни Мадурони қўллаб-қувватлаш учун кўчаларга чиқишга чақирди.
Аввалроқ Американинг айрим оммавий ахборот воситалари манбаларига таяниб, Родригес Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи бўлиши ҳақида хабар берган эди.
Шанба куни АҚШ Венесуэлада бир қатор ҳаво ҳужумларини бошлади. Кейинроқ АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ кучлари Мадуро ва унинг рафиқаси қўлга олинганини ва уларни Венесуэла ҳудудидан олиб чиққанини маълум қилди.