Мадуро қўлга олиниб АҚШга олиб кетилди — Трамп

© AP PhotoСША нанесли удары по объектам газотранспортной инфраструктуры в Каракасе.
США нанесли удары по объектам газотранспортной инфраструктуры в Каракасе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2026
Oбуна бўлиш
АҚШ ўтган тунда Венесуэладаги бир неча ҳарбий ва бошқа объектларга зарба берган эди.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Венесуэла президенти Мадуро ва унинг рафиқаси қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқилди - деб хабар қилди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
АҚШнинг Венесуэлага ҳужуми ҳақида айни дамда нималар маълум:
АҚШ расмийлари Америка кучларининг Венесуэладаги ҳарбий амалиёти давом этаётганини тасдиқлади, деб таъкидлади Wall Street Journal.
АҚШ Каракасдаги газ транспорти инфратузилма объектларига зарба берди.
Венесуэланинг Катиа-ла-Мар шаҳри аҳолиси кейинги ҳужумлардан қўрқиб, уйларини тарк этмоқда.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ўз ҳаво ҳудудини тарк этгач, Оқ уй Венесуэла бўйича расмий баёнот бериши кутилмоқда.
Венесуэланинг асосий аэропорти ходимлари эвакуация қилинмоқда.
АҚШ зарбалари ҳарбий база ва мамлакатнинг асосий денгиз портига ҳам берилган.
Оқ уй АҚШ Венесуэлага зарба бераётганини тасдиқлади – Fox News.
Веенсуэлага ҳужум Рождество арафасида режалаштирилган эди, бироқ об-ҳаво шароити туфайли қолдирилган – CBC.
Венесуэла ҳаво мудофаа тизимлари зарбаларни дастлаб пайқамаган, у ўчирилган бўлган — Fox News.
Каракас осмонида ҳамон ҳарбий самолёт товушлари эшитилиб турибди.
Зарбадан сўнг Ла Гуайра портида ёнғин чиқди.
Каракас ҳукумати дрон ҳужумлари туфайли одамларга шаҳар бўйлаб ҳаракатланишдан сақланишни тавсия қилмоқда.
Каракасга тунги берилган дастлабки зарбалардан сўнг Мадуро Венесуэлада фавқулодда ҳолат эълон қилган ва барча мудофаа кучларини сафарбан қилган эди.
Внесуэла Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг мамлакатга қарши тажовузини кескин қоралади. Каракас АҚШ ҳужуми унинг нефть ва минерал ресурслари устидан назоратни қўлга киритишни мақсад қилган, бироқ муваффақиятсиз бўлишини маълум қилди, деб хабар беради Reuters.

Венесуэланинг Москвадаги элчихонаси ️АҚШни БМТ Низомини қўпол равишда бузишда айблади.
"️Бундай ҳаракатлар “халқаро тинчлик ва барқарорликка, хусусан, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси минтақасида таҳдид солади. ️Венесуэла ўзини ҳимоя қилиш учун қонуний ҳуқуққа эга", - дейилади баёнотда.
Города мира. Каракас - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2026
Венесуэла пойтахтида портлашлар содир бўлди
Янгиликлар лентаси
0