https://sputniknews.uz/20260103/venesuela-poytaxtida-portlashlar-sodir-boldi-54620436.html
Венесуэла пойтахтида портлашлар содир бўлди
Венесуэла пойтахтида портлашлар содир бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Тунда самолётлар учиб ўтганидан сўнг Венесуэла пойтахтида портлашлар содир бўлди.
2026-01-03T12:40+0500
2026-01-03T12:40+0500
2026-01-03T15:30+0500
венесуэла
ақш
портлаш
ҳужум
дональд трамп
россия
ақшнинг венесуэлага тажовузи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/918/18/9181861_0:180:3001:1868_1920x0_80_0_0_656bf6313df02ef8805ceecf36602094.jpg
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Ўтган тунда Каракаснинг бир неча ҳудудларида камида еттита портлаш содир бўлди. Бу ҳақда халқро ахборот агентликлари маълум қилмоқда.AFP маълумотларига кўра, портлашлар тунги соат 2:00 (Тошкентда 11:00) атрофида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш овозлари шаҳарнинг турли қисмларида, шунингдек, Майкетиядаги Симон Боливар аэропорти ва Ла Гуайра портида эшитилган.Reuters агентлиги хабар беришича, портлашлар самолётлар Каракас устидан учиб ўтганидан сўнг содир бўлган. Каракас жанубидаги ҳарбий база электр таъминотисиз қолган.АҚШ Ҳарбий қўмондонлиги ушбу портлашларга изоҳ беришдан бош тортди. Венесуэла президенти мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Николас Мадуро — АҚШнинг асл мақсади Венесуэла нефти ва минерал бойликларини қўлга киритиш деб атади, лекин Венесуэла бунга йўл қўймаслигини таъкидлади. АҚШ ва Венесуэла муносабатлари кескинлашувиСўнгги бир неча ой ичида АҚШ Кариб денгизи Венесуэла қирғоқлари яқинида авиаташувчи ва кўп сонли ҳарбий денгиз кучларини тўплаб, Венесуэлани деярли блокада қилди. Хусусан АҚШ маъмурияти ушбу мамлакатдан чиқаётган бир неча нефть танкерларини тўхтатиб уларни мусодара қилди. Бир неча ҳафта олдин Трамп Венесуэла осмонини парвоз таъқиқланган ҳудуд деб эълон қилди.Оқ уй Марказий Разведка бошқармасига Николас Мадуро ҳукуматини беқарорлаштириш мақсадида яширин операциялар ўтказишга рухсат берди. Декабрь ойи ўрталарида Трамп Венесуэла раҳбарини “мол-мулк ўғирлаш, терроризм, наркотик моддалар контрабандаси ва одам савдоси” учун хорижий террорчи эълон қилди.Россия ва Хитой АҚШ томонидан Венесуэла атрофида зиддиятнинг доимий ва атайлаб кучайиштирилишини кескин қоралаб келган.
венесуэла
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/918/18/9181861_135:0:2864:2047_1920x0_80_0_0_674eb5eb119fd9fa3f32201473bacad2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
венесуэла каракас ақш мадуро
венесуэла каракас ақш мадуро
Венесуэла пойтахтида портлашлар содир бўлди
12:40 03.01.2026 (янгиланди: 15:30 03.01.2026) Портлашлар Каракас устидан самолётлар учиб ўтганидан сўнг содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Ўтган тунда Каракаснинг бир неча ҳудудларида камида еттита портлаш содир бўлди. Бу ҳақда халқро ахборот агентликлари маълум қилмоқда.
AFP маълумотларига кўра, портлашлар тунги соат 2:00 (Тошкентда 11:00) атрофида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш овозлари шаҳарнинг турли қисмларида, шунингдек, Майкетиядаги Симон Боливар аэропорти ва Ла Гуайра портида эшитилган.
Reuters агентлиги хабар беришича, портлашлар самолётлар Каракас устидан учиб ўтганидан сўнг содир бўлган. Каракас жанубидаги ҳарбий база электр таъминотисиз қолган.
АҚШ Ҳарбий қўмондонлиги ушбу портлашларга изоҳ беришдан бош тортди.
Венесуэла президенти мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Николас Мадуро — АҚШнинг асл мақсади Венесуэла нефти ва минерал бойликларини қўлга киритиш деб атади, лекин Венесуэла бунга йўл қўймаслигини таъкидлади.
АҚШ ва Венесуэла муносабатлари кескинлашуви
Сўнгги бир неча ой ичида АҚШ Кариб денгизи Венесуэла қирғоқлари яқинида авиаташувчи ва кўп сонли ҳарбий денгиз кучларини тўплаб, Венесуэлани деярли блокада қилди. Хусусан АҚШ маъмурияти ушбу мамлакатдан чиқаётган бир неча нефть танкерларини тўхтатиб уларни мусодара қилди. Бир неча ҳафта олдин Трамп Венесуэла осмонини парвоз таъқиқланган ҳудуд деб эълон қилди.
Оқ уй Марказий Разведка бошқармасига Николас Мадуро ҳукуматини беқарорлаштириш мақсадида яширин операциялар ўтказишга рухсат берди. Декабрь ойи ўрталарида Трамп Венесуэла раҳбарини “мол-мулк ўғирлаш, терроризм, наркотик моддалар контрабандаси ва одам савдоси” учун хорижий террорчи эълон қилди.
Россия ва Хитой АҚШ томонидан Венесуэла атрофида зиддиятнинг доимий ва атайлаб кучайиштирилишини кескин қоралаб келган.