Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ДХРдаги Бондарное қишлоғини озод қилди

Украина ўтган сутка давомида 1300 аскарини йўқотди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Россия Қуролли кучлари ДХРдаги Бондарное қишлоғини назоратга олди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
“Жануб” кучлар гуруҳи бўлинмалари фаол амалиётлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Бондарное қишлоғини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Россия кучлари Закотное, Кондратовка, Константиновка, Малиновка ва Резниковка қишлоқлари яқинида Украина Қуролли кучлари бўлинмаларини ҳам мағлубиятга учратди, дейилади вазирлик хабарида.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, сўнгги 24 соат ичида Украина Қуроллининг кучлари махсус операциянинг барча ҳудудларидаги йўқотишлари 1300 кишини ташкил қилган (қурбон ва яраланганлар.
Шунингдек, 126та учувчисиз аппаратлар, 26 та зирҳли жанговар техника, 89 та машина ва 28та артиллерия қуроллари ва 3та ёппасига ўт очиш тизимини ташкил қилган.