ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот чоғида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия етакчисининг Новгород вилоятидаги қароргоҳига ҳужум қилишга уринишни қатъий қоралади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, бундай хатти-ҳаракатлар барқарорлик ва хавфсизликка, шунингдек, узоқ муддатли тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга жиддий таҳдид солиши қайд этилган.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон–Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилиб, бўлажак тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Суҳбат якунида етакчилар кириб келаётган 2026 йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва фаровонлик, икки мамлакатнинг биродар халқларига эса тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тиладилар.