Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина дронлар билан Россия раҳбари қароргоҳига ҳужум қилишга уринди: халқаро муносабат

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБоевое слаживание военных разведчиков группировки войск "Центр" в зоне СВО
Боевое слаживание военных разведчиков группировки войск Центр в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2025
Oбуна бўлиш
Путин ҳужум жавобсиз қолмаслигини, Трамп бу иш яхши бўлмагани ва нозик пайтда содир этилганини, турк сиёсатшуноси эса ҳужум Украина учун ўз жонига қасд қилишга тенглигини айтди.
ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. 28 декабрдан 29 декабрга ўтар кечаси Киев режими Россия президентининг Новгород вилоятидаги қароргоҳига учувчисиз учиш аппаратлари билан террорчилик ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров хабар берди.
Бўлиб ўтган воқеа кенг халқаро шов-шувга сабаб бўлди. Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп, Россия дипломатияси вакиллари, шунингдек, бошқа давлатларнинг расмий шахслари ва экспертлари бунга муносабат билдирди.
Муносабат ва баёнотлар:
Владимир Путин:
"Киевнинг террорчилик тусидаги ҳаракатларига Россия томонидан энг жиддий жавоб берилади."
Дональд Трамп:
"Ҳозиргина эшитдим... Бу жуда ёмон. Бу яхши иш бўлмабди".
"Путиннинг қароргоҳига ҳужум нозик вақтда содир бўлди".
"Киевнинг РФ президенти қароргоҳига ҳужумини "мудофаа ҳаракатлари" деб бўлмайди".
"Мен бу ҳақда президент Путиндан эшитдим ва бундан жуда ғазабландим".
Юрий Ушаков, Россия президенти ёрдамчиси:
"АҚШ президенти бу хабардан ҳайратда қолди, том маънода ғазабланди, бундай ақл бовар қилмайдиган ҳаракатларни ҳатто тахмин ҳам қила олмаслигини айтди"
"(Трамп - таҳр.) Айтганидек, бу, шубҳасиз, Зеленский билан ишлаш контекстида Америка ёндашувларига таъсир қилади, ҳозирги маъмурият, Трампнинг ўзи айтганидек, Худога шукур, "Tomahaw"ни бермаган".
Сергей Лавров:
"Президент қароргоҳига ҳужум қилган барча учувчисиз учиш аппаратлари Россия Қуролли кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томонидан йўқ қилинди".
"Киев дронларининг Россия президенти қароргоҳига ҳужуми Россия ва АҚШ ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича қизғин музокаралар чоғида амалга оширилди".
"Бундай бемулоҳаза ҳаракатлар жавобсиз қолмайди".
"Шу билан бирга, биз (бу воқеа сабабли - таҳр) АҚШ билан музокаралар жараёнидан чиқмоқчи эмасмиз".
"Шу билан бирга, давлат терроризми сиёсатига ўтган Киев режимининг жиноий моҳияти тўлиқ намоён бўлганини инобатга олган ҳолда Россиянинг музокаралар позицияси қайта кўриб чиқилади".
"Россия Қуролли кучлари томонидан жавоб зарбалари бериладиган объектлар ва уларни амалга ошириш вақти аниқланди".
Александр Грушко, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари:
"Албатта, бугун бўлиб ўтган воқеалар музокаралар жараёнига путур етказиш, тинчликка эришишни янада қийинлаштиришга жиддий уринишдир".
Мария Захарова, Россия ТИВ расмий вакили:
"Украинанинг РФ президенти қароргоҳига ҳужуми - бу Украина томонидан Трампга берилган тарсаки".
"Украинанинг Россия президенти қароргоҳига ҳужумига жавоб дипломатик бўлмайди, Киев умид қилмасин".
Халқаро муносабатлар:
"БАА Россия президенти қароргоҳига ҳужум уринишини ҳамда унинг хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидини қатъий қоралайди", - дейилади БАА ТИВ баёнотида.
Никарагуа президенти Путинга мактуб йўллаб, қароргоҳга қилинган ҳужум муносабати билан бирдамлигини билдирди.
"Киев расмийларининг тинчлик музокаралари чоғида Россия президенти қароргоҳига ҳужум қилишга уриниши ўз жонига қасд қилишдек кўринади", - деди туркиялик сиёсатшунос Энгин Ўзер.
Владимир Зеленский уюштирилган ҳужумни тан олмай, бу ёлғон деб айтди.
Подразделения группировки войск Восток освободили город Гуляйполе Запорожской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
РФ Мудофаа вазирлиги: "Ғалаба учун муҳим қадам" — уч шаҳар озод қилинди
Янгиликлар лентаси
0