Йигирма минг ўзбекистонлик Саудия Арабистонида иш билан таъминланиши мумкин

Саудия Арабистони Ўзбекистондан камида 20 минг нафар кишини ишга жалб қилиш ниятини билдирди. Мазкур масала икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик доирасида муҳокама қилинди
Sputnik
ТОШКEНТ, 30 дек — Sputnik. Саудия Арабистони Ўзбекистондан камида 20 минг нафар меҳнат мигрантини ишга жалб қилиш ниятини билдирди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу баёнот вазир Ботир Заҳидовнинг Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф бин Солиҳ ал-Утайбий билан бўлиб ўтган учрашуви доирасида билдирилган.
Учрашувда савдо-иқтисодий, гуманитар ҳамда меҳнат миграцияси соҳаларидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати, эришилган натижалар ва келгусидаги истиқболлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, парвариш хизмати ҳамда техник мутахассисларни тайёрлашга қаратилган ўқув марказларини ташкил этиш бўйича вазирлик ташаббуслари тақдим этилди.
Якунларига кўра, томонлар меҳнат ва бандлик соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.
Ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Саудияга ишга жойлаштирилади — келишув имзоланди