Ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Саудияга ишга жойлаштирилади — келишув имзоланди

© Агентство миграцииСредний медицинский персонал из Узбекистана будет трудоустроен в Саудовскую Аравию
Средний медицинский персонал из Узбекистана будет трудоустроен в Саудовскую Аравию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Саудия Арабистонининг HRCO компанияси билан ўрта тиббиёт ходимларини қонуний ва хавфсиз тарзда ишга жойлаштириш бўйича келишув имзолади, номзодлар учун суҳбатлар бошланди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Саудия Арабистонида ўрта тиббиёт ходими сифатида ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликларни ушбу мамлакатга қонуний, хавфсиз ва шаффоф тартибда ишга жойлаштириш бўйича Саудия компанияси билан келишув имзоланди. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, келишув Миграция агентлиги ва Саудия Арабистонининг "Health Resources Company" (HRCO) компанияси ўртасида тузилган.

Шунингдек, агентлик эълонларига кўра, Саудияда ишлаш истагини билдирган 887 нафар номзодлар орасидан суҳбатга тайёр деб баҳоланганлар учун иш берувчи иштирокидаги танловлар бошланган. Бундай суҳбатлар жорий йил 3-4 декабрь кунлари Андижон шаҳрида ҳам ўтказилиши қайд этилган.

HRCO (Health Resources Company) компанияси инсон ресурслари (HR) оператори сифатида Саудия Арабистонидаги барча давлат тиббиёт муассасалари учун ягона кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни бошқариш билан шуғулланади.
Президенту доложено  о совершенствовании системы внешней трудовой миграции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2025
Ягона дарча, касбга тайёрлаш, фирибгарларга жиноий жавобгарлик: миграцияда ўзгаришлар
Янгиликлар лентаси
0