Ягона дарча, касбга тайёрлаш, фирибгарларга жиноий жавобгарлик: миграцияда ўзгаришлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту доложено о совершенствовании системы внешней трудовой миграции
Президенту доложено  о совершенствовании системы внешней трудовой миграции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси соҳасини такомиллаштириш ва фуқаролар учун қулайликларни оширишга қаратилган ишлар жадаллашмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш ва миграция жараёнларини халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш масалалари юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, чет элда ишлаётган фуқаролар сони 2016 йилга нисбатан камайган бўлса-да, улар томонидан юборилган маблағ 3,8 миллиард доллардан 2025 йилнинг ўн ойи якунида 15,8 миллиард долларга етган.
Тақдимотда хорижий меҳнат бозорида малакали кадрларга катта талаб борлиги таъкидланди. Ҳозирда 140 минг мутахассисга буюртма мавжуд, аммо тил ва касбий малака бўйича талабларга жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш ишлари етарли эмаслиги қайд этилди. Шунингдек, миграция хизматлари тарқоқ бўлгани учун фуқаролар қийинчиликларга дуч келаётгани айтилди.
Шу муносабат билан барча хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида бирлаштириш вазифаси қўйилди. Тошкентнинг Учтепа туманида “Хорижга ишга тайёрлаш маркази”, Термизда “Ягона миграция хизматлари” маркази ташкил этилади. Яшнобод туманида эса халқаро компаниялар билан ҳамкорликда немис ва япон тилларига ўқитиш мактаблари очилади.
Сўнгги йилларда Европа мамлакатларига миграция оқими 4 баробар ошганига қарамай, қатор давлатлар билан меҳнат миграцияси бўйича келишувлар мавжуд эмас. Президент мазкур ҳукуматлараро ҳужжатларни имзолаш жараёнини жадаллаштиришни топширди.
Хорижий давлатларда миграция бўйича атташелар ва Меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини кўпайтириш, мамлакат ичида эса виза марказларининг кўчма офисларини очиш режалаштирилган.
“Хорижда иш” платформасида 25 турдаги хизмат тақдим этилмоқда ва жорий йил бошидан 524 минг фуқаро онлайн хизматлардан фойдаланган. Президент хизматларни сунъий интеллект орқали янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Платформада биометрик идентификация, хориждаги иш ўринларини реал вақтда кузатиш ва масофавий маслаҳат бериш имкониятлари жорий этилиши маълум қилинди. Миграция агентлигида 24/7 режимида ишлайдиган ситуацион марказ ташкил этиш таклифи ўрганилмоқда.
Меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида аэропортларда интерактив инфокиосклар ўрнатиш, лицензиясиз консалтинг ташкилотларига жарима миқдорини ошириш ҳамда ноқонуний миграцияни ташкил этиш учун жавобгарликни Жиноят кодексига киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Президент тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, аниқ кўрсатмалар берди.
Состоялась встреча с Чрезвычайным и Полномочным Послом Российской Федерации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2025
Миграция имтиҳонлари Ўзбекистондаги Россия ОТМ филиалларида ўтказилиши муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0