ТОШКEНТ, 28 дек — Sputnik. Қатарнинг Доҳа шаҳрида оғир атлетика бўйича “10th Qatar Weightlifting Cup” халқаро турнирида Ўзбекистон жамоаси очколар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада дунёнинг қарийб 30 мамлакатидан кучли атлетлар иштирок этди. Турнир давомида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 4 та олтин, 15 та кумуш ва 5 та бронза — жами 24 та медални қўлга киритди.
Мусобақани муваффақиятли якунлаган спортчилар бугун Тошкент шаҳрига қайтиб келишди.