ТОШКEНТ, 28 дек — Sputnik. Россия қўшинлари Запорожье вилоятидаги Гуляйполе шаҳри ва Степногорск шаҳарчаси, шунингдек, Донецк Халқ Республикасидаги Димитров шаҳрини озод қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди.
РФ мудофаа вазири Андрей Белоусов ҳарбий хизматчиларни аҳоли пунктлари озод этилгани билан табриклаб, бу махсус ҳарбий операция мақсадларига эришиш ва умумий ғалаба сари ташланган муҳим қадам эканини таъкидлади.
Президент Владимир Путин посетил вспомогательный пункт управления Объединенной группировки войск
© Sputnik / РИА Новости
/ Хабар қилинишича, Россия президенти Владимир Путин махсус ҳарбий операция зонасидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказди. У Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг ҳисоботини тинглади.
Йиғилишда “Марказ” ва “Шарқ” қўшинлари гуруҳлари қўмондонлари, шунингдек, қўшилмалар раҳбарлари жанговар топшириқларнинг бажарилиши, хусусан, Димитров ва Гуляйполе озод этилгани ҳақида ахборот берди.
Маълум қилинишича, Гуляйполени озод қилиш операциясида 5-армия ҳамда “Шарқ” қўшинлари гуруҳи ҳарбий хизматчилари иштирок этган. Жанговар ҳаракатлар давомида 76 квадрат километрдан ортиқ мудофаа ҳудуди назоратга олинган, 7 мингдан зиёд бино ва иншоотлар тозаланган.
Шунингдек, Украина Қуролли Кучларининг 33-, 225- ва 425-алоҳида ҳужум полклари, 102-алоҳида ҳудудий мудофаа бригадаси бўлинмалари катта талафот кўргани, 50 дан ортиқ зирҳли техника ва автомобиль транспорти йўқ қилингани қайд этилди.
Қайд этилишича, Гуляйполени озод қилиш Запорожье йўналишида ҳужум ҳаракатларини ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, кейинги олдинга силжиш учун шароит яратган.