ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Самарқандда ишсиз ёшларга "Labo" машиналари берилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Самарқандда ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида вилоятнинг 50 нафар ёшларига "Лабо" автомашиналари топширилди.
Машина олганлар орасида ёш аёллар ҳам бор эди. Улардан бири Жомбой туманида яшовчи Моҳира Сафарова тўрт йил аввал ҳайдовчилик гувоҳномасини олган. Лойиҳанинг бошқа иштирокчилари сингари Сафарова ҳам юк ташиш соҳасида ўз бизнесини очишни режалаштирмоқда.
Автомашиналар дастлабки тўловсиз 18 фоиз йиллик фоиз ставкаси билан етти йиллик кредитга берилади.