Самарқандда ишсиз ёшларга "Labo" берилди

© SputnikСамарқандда ишсиз ёшларга Labo берилди
Самарқандда ишсиз ёшларга Labo берилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2025
Oбуна бўлиш
Имтёзли кредит асосида берилган "Labo" автомобиллари ёрдамида ёшлар ўз бизнесини бошлаши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Самарқандда ишсиз ёшларга "Labo" машиналари берилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Самарқандда ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида вилоятнинг 50 нафар ёшларига "Лабо" автомашиналари топширилди.
Машина олганлар орасида ёш аёллар ҳам бор эди. Улардан бири Жомбой туманида яшовчи Моҳира Сафарова тўрт йил аввал ҳайдовчилик гувоҳномасини олган. Лойиҳанинг бошқа иштирокчилари сингари Сафарова ҳам юк ташиш соҳасида ўз бизнесини очишни режалаштирмоқда.
Автомашиналар дастлабки тўловсиз 18 фоиз йиллик фоиз ставкаси билан етти йиллик кредитга берилади.
Электромобили на ЖД станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
Электромобиллардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича янги имтиёзлар берилади
Янгиликлар лентаси
0