Электромобиллардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича янги имтиёзлар берилади

© Sputnik / Бахром ХатамовЭлектромобили на ЖД станции
Электромобили на ЖД станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
Oбуна бўлиш
Маҳаллий электромобилларга 12 фоизли, хорижий электромобилларга эса 16 фоизли автокредитлар ажратилади.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистонда электромобиллардан фойдаланишни кенгайтириш янада рағбатлантирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа йўллаётган мурожаатномаси чоғида маълум қилди.
Маълум қилинишича, Экологик автомобилларни кўпайтириш бўйича беш йиллик дастур амалга оширилади.
Бунда маҳаллий электромобилларга 12 фоизли, хорижий электромобилларга эса 16 фоизли автокредитлар ажратилади.
Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар берилади, ерларни аукциондан 2 карра арзон нархда сотиб олиш имконияти яратилади.
Электромобилларни қувватлаш станцияларида автомобилларни зарядлашда 1 киловатт-соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат буджетидан қоплаб берилади.
Электромобилда такси хизмати кўрсатадиган фуқароларга ҳам бир қатор имтиёзлар берилади.
Автомобильное движение по улице Буюк Ипак Йули - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2025
Эко-стикерларга изоҳ берилди: гибрид ва 3 йилдан ошмаган автомобиллар тоза тоифага киради
Янгиликлар лентаси
0