ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йил "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили" бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномаси чоғида шундай таклифни билдирди.
"2026 йилни юртимизда Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили деб таклиф қиламан", - деди давлат раҳбари.
Мирзиёев олдинга қўйилган буюк мақсадга эришишда маҳалла тизимининг ўрни ва таъсири беқиёс эканини таъкидлади. Чунки маҳалла тинч ва аҳил бўлса, жамият тинч ва ҳамжиҳат бўлади.