Ўзбекистон илк бор ўзининг сунъий йўлдоши ва фазогирини космосга учиради

Президент бу мамлакатнинг илмий, технологик ривожланиши, умуман миллий тараққиётни янги босқичга олиб чиқишга катта туртки беришини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдош ва фуқаролиги бўлган биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа йўллаётган мурожаатномаси чоғида маълум қилди.
“Бугун сизларга яна бир муҳим янгиликни айтмоқчиман. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва мамлакатимиз фуқароси бўлган биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш бўйича ишларни бошладик. Ўзбекистон космонавти бобомиз аниқлаган юлдузлардан хабар олиб келади. Бу Янги Ўзбекистоннинг илмий ва технологик ривожланишига, умуман, миллий тараққиётимизни янги босқичга олиб чиқишга катта туртки беради деб ишонаман”, — деди президент.
Давлат раҳбари 2030 йилга бориб, АТ хизматлар экспорти 5 млрд долларга етказиш бўйича катта марра олинганини айтди
Келгуси йилда Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятида 4 та дата-марказ, 2 та супер компьютер ва 15 та олийгоҳда сунъий интеллект лабораторияси фаолияти йўлга қўйилади.
Бу тиббиёт, транспорт, қишлоқ хўжалиги, геология, банк-молия, жамоат хавфсизлиги каби муҳим соҳаларда 100 дан ортиқ сунъий интеллект лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилади.
Бугун минглаб иқтидорли ёшлар АТ ва сунъий интеллект бўйича изланиш олиб бормоқда. Уларнинг квант, дрон, робототехника каби йўналишлардаги конструкторлик лойиҳаларини амалиётга татбиқ қилиш учун “Рақамли технологиялар маркази” ташкил этилади.
Сунъий интеллект лойиҳаларига солиқ имтиёзлари эълон қилинди