ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Самарқанд шаҳрида ташкил этилган “Президент арчаси” байрам тадбирида 1006 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бола иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Қайд этилишича, иштирокчиларнинг аксарияти етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлиб, маҳаллаларда яшаётган болалар ҳисобланади.
В Самарканде более тысячи детей были приглашены на "Президентскую ёлку"
© Sputnik
Маълумотларга кўра, тадбир арафасида шаҳарга 1055 та янги йил совғаси етказилган бўлиб, улардан 49 таси захира сифатида қолдирилган.
Шунингдек, “Меҳрли мактаб”, “SOS” болалар маҳалласи ҳамда вилоятдаги “Меҳрибонлик” уйига Президент совғаси сифатида биттадан телевизор топширилади.
В Самарканде более тысячи детей были приглашены на "Президентскую ёлку"
© Sputnik
“Президент арчаси” байрам тадбири 26 декабрь куни Самарқанд вилояти мусиқа ва драма театрида бўлиб ўтади.