Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия армияси Запорожье вилоятидаги қишлоқни озод қилди

Шунингдек, Днепропетровск вилоятидаги Андреевка бўйича жанглар тафсилотлари очиқланди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Россия ҳарбийлари Запорожье вилоятидаги Заречное аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
"Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофааси ичкарисига киришни давом эттирди ва Запорожье вилоятининг Заречное аҳоли пунктини озод қилди", - дейилади хабарда.
Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги куни кеча Днепропетровск вилоятида жойлашган Андреевка аҳоли пункти эгаллангани тафсилотларини ҳам очиқлади. Маълум қилинишича, ушбу ҳудуд “Шарқ” қўшинлари гуруҳи таркибидаги 29-армиянинг 36-гвардиячи мотоўқчи бригадаси бўлинмалари томонидан назоратга олинган.
Вазирлик маълумотига кўра, Андреевка тўққиз квадрат километрдан ортиқ ҳудудни қамраб олган ва душман мудофаасининг муҳим нуқталаридан бири ҳисобланган. Жанглар давомида 510 тага яқин бино ва иншоотлар текширувдан ўтказилган. Хабарда душман ишчи кучи ва техникаси йўқотишларга учрагани қайд этилган.
Шунингдек, Андреевка устидан назорат ўрнатилиши Гайчур дарёсининг ғарбий қирғоғида кейинги ҳаракатлар учун плацдармни кенгайтириш имконини бергани таъкидланади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия армияси Харьков ва Днепропетровск вилоятларида икки қишлоқни озод қилди