Ўзбекистон ва Эрбил ССП ўртасида англашув меморандуми имзоланди

ССП раиси Ироқнинг Эрбил вилояти ССП раҳбари билан учрашиб, меморандум имзолади ва Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) раиси Даврон Ваҳабовнинг Ироқнинг Қурдистон автоном ҳудудининг Эрбил вилояти Савдо-саноат палатаси президенти Гаилан Ҳожи Саид билан учрашуви чоғида томонлар ўртасида илк бор англашув тўғрисида меморандум имзоланди.
Учрашув Ваҳабовнинг Ироққа амалга оширилган ишчи ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон–Эрбил Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Музокаралар давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, бизнес ташрифлар ва қўшма тадбирлар ташкил этиш, саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Эрбил вилояти Ироқнинг Курдистон автоном ҳудудида жойлашган бўлиб, аҳолиси 3 миллиондан ортиқ. Вилоят минтақа­нинг энг қадимий, айни пайтда жадал ривожланаётган иқтисодий, савдо ва маданий марказларидан бири ҳисобланади.
Афғонистондаги халқаро кўргазмада 700 млн долларлик келишувлар тузилди