Афғонистондаги халқаро кўргазмада 700 млн долларлик келишувлар тузилди

© Торгово-промышленная палатаНа международной выставке в Афганистане заключены соглашения на 700 млн. долларов
На международной выставке в Афганистане заключены соглашения на 700 млн. долларов
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
Oбуна бўлиш
Халқаро кўргазма минтақавий тадбиркорларни бир майдонга тўплаб, саноат ва савдо соҳаларида янгиланган ҳамкорликка туртки берди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Кобулда Имом Абу Ҳанифа номидаги халқаро савдо-саноат кўргазма-ярмаркаси доирасида умумий қиймати 700 миллион долларлик шартнома ва меморандумлар имзоланди.
Кўргазмада миллий тадбиркорларнинг юзлаб стендларидан ташқари, халқаро қатнашчиларнинг 300 та экспозицияси намойиш этилди. Улар орасида Ўзбекистон, Эрон, Ҳиндистон ва Покистон компаниялари ҳам қатнашди.
Кўргазма 23 ноябрь куни ўз ишини якунлади. Маълумотларга кўра, етти кунлик тадбирда 5 мингдан зиёд ишбилармон иштирок этган, бир миллионга яқин ташриф буюрувчи келган.
"Имом Абу Ҳанифа номидаги тўртинчи миллий ва халқаро кўргазма аввалги учтасидан ҳам намойиш этилган товарлар сони, ҳам сифат жиҳатидан ажралиб турди," — деди Афғонистон савдо-инвестиция палатаси бош директори Муҳаммад Вали Амини.
Предприниматели Узбекистана и Афганистана достигли соглашений на сумму 36 млн долларов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари Кобулда 36 млн долларлик келишувларга эришди
Янгиликлар лентаси
0