Жиззах вилоятида Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитувлари бошланди

Жиззах вилоятида ўтказилаётган эшитувлар АЭС қурилиши ва унинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш масалаларига бағишланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Жиззах вилоятида Ўзбекистонда атом электр станцияси (АЭС) қурилиши лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитувлари бошланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Начались общественные слушания по строительству АЭС в Узбекистане
Эшитувларда “Ўзатом” ва “Росатом” компаниялари эксперт ва мутахассислари, лойиҳачилар, маҳаллий аҳоли, туман ва вилоят ҳокимлиги вакиллари, Тошкент шаҳридаги “ММФИ” университети филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалари, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этмоқда.
Начались общественные слушания по строительству АЭС в Узбекистане
Тингловлар Ўзбекистонда АЭС қурилиши ва ундан фойдаланишнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш масалаларига бағишланган.
Жамоатчилик эшитувлари Жиззах вилояти Фориш тумани Боғдон шаҳарчасидаги 30-сонли маданият марказида бўлиб ўтмоқда.
АЭС қурилиши бўйича муҳим босқич: “Ўзатом” қўшимча тадқиқотлар ўтказмоқда