АЭС қурилиши бўйича муҳим босқич: “Ўзатом” қўшимча тадқиқотлар ўтказмоқда

© Sputnik / Бахром ХатамовМакет будущей атомной электростанции (АЭС)
Макет будущей атомной электростанции (АЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2025
Oбуна бўлиш
Жиззахда АЭС қурилиши учун майдон чегаралари тасдиқланди, “Ўзатом” ва “Росатом” эса объект бўйича қўшимча муҳандислик тадқиқотларини 2026 йилгача амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Атом энергияси агентлиги (Ўзатом) 2026 йил 1 июлга қадар Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси иштирокида Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиш майдончасида қўшимча муҳандислик тадқиқотларини амалга оширади. Бу РИА Новости ҳукумат қарори матнига таянган ҳолда хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Жиззах вилояти Фориш туманида, Айдар-Арнасой кўллар тизимига кирувчи Тузкон кўли яқинида АЭС қурилиши амалга ошириладиган майдон чегаралари тасдиқланди. Умумий ҳудуд 1,105 минг гектарни ташкил этади.
“Атом энергияси агентлиги лойиҳани амалга оширишда белгиланган ҳудуд чегараларига риоя этилишини, шунингдек, 2026 йил 1 июлгача қўшимча муҳандислик тадқиқотларининг ўтказилишини таъминласин”, — дейилади қарор матнида.
Шунингдек, ҳукумат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан ҳамкорликда АЭС қурилиши даврида лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни топширди. Зарур ҳолларда халқаро мутахассислар ҳам жалб қилинади.
2024 йил май ойида Тошкентда Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида кичик қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича атом энергетикаси тарихидаги биринчи экспорт шартномаси имзоланган эди. “Росатом” станция қурилишининг бош пудратчиси этиб белгиланган бўлиб, лойиҳага маҳаллий компаниялар ҳам жалб этилади.
Ўтган йил сентябр ойида “Ўзатом” ва “Атомстройэкспорт” (“Росатом”нинг инжиниринг дивизиони) АЭС қурилиш майдончасида ишларни бошлаш тўғрисида протокол имзолаган. Жорий йил октябр ойида станция учун хандақ қазилиши бошланди. 2026 йил бошида “Ўзатом” станция қурилиши учун рухсатнома олишни режалаштирмоқда. Биринчи бетон қуйиш 2025 йил март ойига мўлжалланган.
Шунингдек, жорий йил сентябрь ойи охирида Москвада “Жаҳон атом ҳафталиги” форуми доирасида “Росатом” ва Ўзбекистон ҳукумати АЭС қурилишининг янги конфигурацияси бўйича қўшимча келишув имзолади. Унга кўра, лойиҳа таркибига 3+ авлод ВВЕР-1000 туркумидаги иккита йирик блок ҳамда қуввати 55 МВт бўлган РИТМ-200Н кичик реакторли иккита блок киритилади. Бутун атом станциясини қуриб битириш 2035 йилгача режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочей поездкой в Джизакскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2025
Мирзиёев Жиззахга ташрифи доирасида АЭС ва йўл қурилиши билан танишди
Янгиликлар лентаси
0