https://sputniknews.uz/20251202/jizzakh-tashrif-aes-yol-qurilish-53882826.html
Мирзиёев Жиззахга ташрифи доирасида АЭС ва йўл қурилиши билан танишди
Мирзиёев Жиззахга ташрифи доирасида АЭС ва йўл қурилиши билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Мирзиёев Жиззах вилоятида янги йўл ўтказгичи ва АЭС қурилиши бўйича ишлар билан танишди. Реакторлар қурилиши, маҳаллийлаштириш ва моношаҳарча режалари тақдим этилди.
2025-12-02T15:42+0500
2025-12-02T15:42+0500
2025-12-02T15:42+0500
шавкат мирзиёев
жиззах
энергетика
атом энергетикаси
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
кўприк
аэс
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/02/53881583_0:48:1280:768_1920x0_80_0_0_4c7653c9414296ffe1329b22c21fcde1.jpg
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йўл инфратузилмасини янгилаш ва атом энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш жараёнлари билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Вилоят марказини M-39 халқаро автомобиль йўлига боғлаш мақсадида 290 миллиард сўмлик йўл ўтказгич ва 4 километрлик янги йўл қурилди. У ҳар куни 14 мингдан ортиқ транспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга. Илгари аҳоли 25 километрлик айланма йўлдан фойдаланарди, янги иншоот эса масофани 4 километргача қисқартирди. Темир йўл кесишмаси туфайли юзага келардиган тўхташлар ҳам бартараф этилди.Шу ерда президентга Жиззах вилоятида қурилаётган атом электр станцияси (АЭС) лойиҳалари тақдим этилди. Лойиҳа интеграциялашган икки кам қувватли ва икки катта реакторни ўз ичига олади.АЭС учун қурилиш материалларини маҳаллийлаштириш, олийгоҳларда мутахассислар тайёрлаш ва станция ходимлари учун 10 минг кишига мўлжалланган моношаҳарча қуриш режалари маълум қилинди. Шаҳарча АЭСдан 16 км масофада жойлашиб, тўлиқ инфратузилма билан таъминланади.Президент ушбу йўналишларда масъулларга аниқ вазифаларни белгилаб берди.
https://sputniknews.uz/20251202/prezident-yigilish-topshiriqlar-53863171.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/02/53881583_67:0:1204:853_1920x0_80_0_0_f8a63e58512ae5d9405f8dea85b36102.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жиззах, президент мирзиёев, аэс, атом электр станцияси, реактор, моношаҳарча, м-39 йўли, йўл инфратузилмаси, қурилиш, энергетика, ўзбекистон
жиззах, президент мирзиёев, аэс, атом электр станцияси, реактор, моношаҳарча, м-39 йўли, йўл инфратузилмаси, қурилиш, энергетика, ўзбекистон
Мирзиёев Жиззахга ташрифи доирасида АЭС ва йўл қурилиши билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахда йўл инфратузилмаси ва атом электр станцияси қурилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йўл инфратузилмасини янгилаш ва атом энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш жараёнлари билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Вилоят марказини M-39 халқаро автомобиль йўлига боғлаш мақсадида 290 миллиард сўмлик йўл ўтказгич ва 4 километрлик янги йўл қурилди. У ҳар куни 14 мингдан ортиқ транспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга. Илгари аҳоли 25 километрлик айланма йўлдан фойдаланарди, янги иншоот эса масофани 4 километргача қисқартирди. Темир йўл кесишмаси туфайли юзага келардиган тўхташлар ҳам бартараф этилди.
Шу ерда президентга Жиззах вилоятида қурилаётган атом электр станцияси (АЭС) лойиҳалари тақдим этилди. Лойиҳа интеграциялашган икки кам қувватли ва икки катта реакторни ўз ичига олади.
Ҳозирги пайтда реактор блоклари учун котлован қазиш, қурилиш-монтаж базасини тайёрлаш, бетон ва арматура ишлари амалга оширилмоқда. Қурувчилар учун вақтинчалик турар-жой мажмуаси барпо этилган.
АЭС учун қурилиш материалларини маҳаллийлаштириш, олийгоҳларда мутахассислар тайёрлаш ва станция ходимлари учун 10 минг кишига мўлжалланган моношаҳарча қуриш режалари маълум қилинди. Шаҳарча АЭСдан 16 км масофада жойлашиб, тўлиқ инфратузилма билан таъминланади.
Президент ушбу йўналишларда масъулларга аниқ вазифаларни белгилаб берди.