ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Россия армияси Харьков вилоятидаги Прилипка ва Днепропетровск вилоятидаги Андреевка қишлоқларини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Шимол" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар билан Харьков вилоятининг Прилипка аҳоли пунктини назорат остига олди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, хабарда "Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душман мудофааси ичкарисига киришни давом эттириб, Днепропетровск вилоятининг Андреевка аҳоли пунктини озод қилгани қайд этилган.