Фирибгарлик ва шантаж: фирибгарлар ижтимоий тармоқдаги аккаунтларни нега бузиши очиқланди

Россия ИИВнинг маълум қилишича, фирибгарлар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ёзишма ўқиш учун эмас, балки шантаж қилиш ва турли фирибгарлик схемаларида фойдаланиш мақсадида бузиб кирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Фирибгарлар оддий фойдаланувчиларнинг мессенжер ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини бузиб, улардан фишинг хабарларини тарқатиш, шубҳали схемаларда иштирок этиш ҳамда шантаж қилиш учун фойдаланади. Бу ҳақда Россия ИИВ Кибержиноятларга қарши кураш бошқармаси маълум қилди.
Вазирликка кўра, бундай аккаунтларга киришдан асосий мақсад ёзишмаларни ўқиш эмас. Улар, аввало, восита сифатида қўлланилади — фирибгарлик хабарларини тарқатиш, турли “кулранг” схемаларда иштирок этиш ёки эгасини шантаж қилиш учун. Чунки оддий фойдаланувчилар аккаунтларида ҳужжатлар, шахсий фотосуратлар, иш ёзишмалари каби маълумотлар сақланади ва улар босим ўтказишда қўл келади.
ИИВнинг таъкидлашича, кўпчилик аккаунт қийматини обуначилар сони ёки “юлдуз” мақоми билан боғлайди, аммо ноқонуний бозорда аксинча — оддий, лекин фаол аккаунтлар кўпроқ талабга эга.

“Тарихи, контактлари ва одатий фаоллиги бўлган "жонли" профиль инсонлар ва автоматик тизимлар учун ишончли кўринади. Шу боис у суиистеъмоллар учун жуда қулай", — дея қайд этилган вазирлик хабарида.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари овоз ва видео маълумотлар алоҳида хавф туғдиришини таъкидламоқда. Мессенжерларда йиллар давомида йиғилган овозли хабарлар ва видеолар нейротармоқлар ёрдамида фойдаланувчи овозини тақлид қилиш имконини беради. Бу эса яқинлар учун алданиш хавфини оширади, чунки сўз фақат матн ҳақида эмас, балки таниш овоз ва мулоқот услуби ҳақида бормоқда.
В МВД РФ объяснили, зачем мошенники взламывают аккаунты в соцсетях
ИИВ мисол сифатида педагог аккаунти бузилиб, унинг номидан ота-оналар учун гуруҳ чат очилган ҳолатни келтирди. Жиноятчилар ўқитувчига бўлган ишончдан фойдаланиб, гўёки Санкт-Петербургда яшаш ва овқатланиш учун шошилинч пул йиғиш ҳақида хабар тарқатган.
Онлайн-кредит фирибгарлари қурбонларидан қарзни ундириш бекор қилинади