Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Харьков вилоятидаги аҳоли пунктини озод қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Россия ҳарбийлари Харьков вилоятидаги Вильча аҳоли пунктини назорат остига олганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия ҳарбийлари Харьков вилояти Волчанск шаҳри жанубида жойлашган Вильча аҳоли пунктини назорат остига олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

"Шимол" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар билан Харьков вилоятининг Вильча аҳоли пунктини назорат остига олди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, 21 декабрь куни эълон қилинган маълумотда “Шимол” гуруҳи жангчилари Харьков вилоятидаги Красноярское, Терновое ва Волчанское хуторлари ҳудудларида Украина томонининг мотопиёда ҳамда учта механизациялашган бригада бўлинмаларига зарба бергани қайд этилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари иккита аҳоли пунктини озод қилди