ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг Ростов вилояти тадбиркорлари бир-бирларига ўз салоҳиятлари тақдимотини ўтказиб, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Онлайн учрашувда, шунингдек, Ростов вилоятининг иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирликлари вакиллари, минтақавий савдо-саноат палатаси, Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси раҳбарияти иштирок этди.
Ўзбекистон томони мамлакатнинг экспорт салоҳияти, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, трикотаж маҳсулотлари, маиший техника ва мебель ишлаб чиқариш ҳажми ва сифати ҳақида маълумот берди.
Туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари, тадбиркорлар ва сайёҳлик компаниялари билан мақсадли лойиҳаларни ишлаб чиқиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Россия томони минтақанинг иқтисодий салоҳияти ва имкониятлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялар ҳақида ҳам маълумот берди.