https://sputniknews.uz/20251221/uzbekistan-rostov-tadbirkorlar-loyihalar-54351601.html
Савдо, сармоя, туризм: Ўзбекистон ва Ростов тадбиркорлари янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Савдо, сармоя, туризм: Ўзбекистон ва Ростов тадбиркорлари янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россиянинг Ростов вилояти тадбиркорлари онлайн учрашуви чоғида икки томонлама савдо, сармоя, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
2025-12-21T12:48+0500
2025-12-21T12:48+0500
2025-12-21T12:48+0500
онлайн мулоқот
савдо
туризм
ҳамкорлик
иқтисод
қишлоқ хўжалиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/12/47605018_4:0:1280:718_1920x0_80_0_0_33eaa655b6b0b4e5c30df997edf5d399.jpg
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг Ростов вилояти тадбиркорлари бир-бирларига ўз салоҳиятлари тақдимотини ўтказиб, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.Онлайн учрашувда, шунингдек, Ростов вилоятининг иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирликлари вакиллари, минтақавий савдо-саноат палатаси, Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси раҳбарияти иштирок этди.Туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари, тадбиркорлар ва сайёҳлик компаниялари билан мақсадли лойиҳаларни ишлаб чиқиш истиқболлари муҳокама қилинди.Учрашувда Россия томони минтақанинг иқтисодий салоҳияти ва имкониятлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялар ҳақида ҳам маълумот берди.
https://sputniknews.uz/20251216/tashkent-bashkortostan-hamkorlik-muhokama-54203341.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/12/47605018_169:0:1126:718_1920x0_80_0_0_0f4c6ec141b77534f409761312920492.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, россия, ростов вилояти, савдо алоқалари, сармоя, қишлоқ хўжалиги, экспорт, туризм, ҳамкорлик, онлайн учрашув, узбекистон, росия
ўзбекистон, россия, ростов вилояти, савдо алоқалари, сармоя, қишлоқ хўжалиги, экспорт, туризм, ҳамкорлик, онлайн учрашув, узбекистон, росия
Савдо, сармоя, туризм: Ўзбекистон ва Ростов тадбиркорлари янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Ростов вилояти тадбиркорлари ҳудудлараро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, ўзаро салоҳият тақдимотини ўтказди
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг Ростов вилояти тадбиркорлари бир-бирларига ўз салоҳиятлари тақдимотини ўтказиб, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги
хабар берди.
Онлайн учрашувда, шунингдек, Ростов вилоятининг иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирликлари вакиллари, минтақавий савдо-саноат палатаси, Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси раҳбарияти иштирок этди.
Ўзбекистон томони мамлакатнинг экспорт салоҳияти, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, трикотаж маҳсулотлари, маиший техника ва мебель ишлаб чиқариш ҳажми ва сифати ҳақида маълумот берди.
Туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари, тадбиркорлар ва сайёҳлик компаниялари билан мақсадли лойиҳаларни ишлаб чиқиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Россия томони минтақанинг иқтисодий салоҳияти ва имкониятлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялар ҳақида ҳам маълумот берди.